Линклар

Мустақил журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Умида Ниëзова устидан маҳкама жараëни 19 апрел куни бошланади.


Бу ҳақда хабар тарқатган Ҳюман Райтс Уотч ташкилотига кўра¸ Ниëзовага қўйилган айблар сиëсий мотивга эга. Ниëзова чегарани ноқонуний кесиб ўтиш¸ хориж ҳукуматлари пули билан ижтимоий тартибсизлик келтириб чиқарувчи материалларни тарқатганликда айбланмоқда. Суд бу айбларни асосли деб топса¸ Ниëзова 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Европа Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан жорий этилган санкцияларни кучда қолдириш-қолдирмаслик масаласини кўриб чиқиши арафасида мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазияти ëмонлашишда давом этмоқда¸ деб ëзди Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти. Бундай фикрнинг далили ўлароқ¸ ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарининг расмий аккредитация бериш ҳақидаги сўровининг рад этилгани ҳам келтирилади. Тошкент расмийлари Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти вакилини ўз ваколатларидан четга чиқиш ва идора низомидан ташқаридаги фаолият билан шуғулланганликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG