Линклар

Македония собиқ Ички ишлар вазири Любе Босковски бугун Гаагада — Халқаро трибунал маҳкамасига келтирилади.


Босковски ва македон полициясининг собиқ юқори мартабали офицери Йохан Таркуловски мамлакатнинг Люботен қишлоғида 7 нафар этник албан ўлдирилиши ва яна бир неча нафарининг ҳақоратланишига алоқадорликда айбланмоқда. Жиноят 2001 йил — Македония ҳукумати ва албан исёнчилари ўртасида зиддият бўлаётган кезда содир этилган. Ҳозирча ҳар икки айбланувчи ҳам ўзини айбсиз, деб ҳисоблашини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG