Линклар

Туркиянинг Европа иттифоқига аъзо бўлиши тўғрисидаги музокаралар узоқ давом этиши мумкин ва уларнинг якуний натижаси қандай бўлишини аввалдан айтиш қийин, дея баёнот берди Германия канцлери Ангела Меркел.


Унинг бу баёноти Ганновер шаҳрида Туркия Бош вазири Ражаб Таййиб Эрдўған билан ўтган музокаралардан сўнг янгради. Туркия Бош вазири Эрдўған ўз сафари олдидан Европа иттифоқига раислик қилаётган Германия Туркиянинг бундан буён Иттифоқ билан яқинлашуви йўлида яна ҳам кўпроқ ёрдам бериши мумкинлигини гапирган эди. Германия турк жамоалари энг кўп яшайдиган Европа давлатларидан бири саналади.
XS
SM
MD
LG