Линклар

logo-print

Бундан буён Афғонистон ҳукумати одам ўғирловчилар билан муросага бормайди, дея баёнот берди Афғонистон Ташқи ишлар вазири Рангин Додфар Спанта.


Унинг баёнотига кўра, одамларни гаровга олиш толиблар учун қулай бизнесга айланиб қолди. Айни вақтда афғон вазири Афғонистон жанубида 3 апрел куни гаровга олинган икки француз фуқароси озод қилиниши учун барча чораларни қўллашга ваъда берди. Афғонистон ҳукумати италиялик журналист Даниэл Мастрожакомони бир неча толиб маҳбусига алмаштиргани учун кескин танқид қилинган эди. Сал сўнгра толиблар журналист билан бирга гаровга олинган икки нафар афғонистонликни ўлдириб юборган эди.
XS
SM
MD
LG