Линклар

Британия ҳукумати ва Би-би-си корпорацияси Ғазо минтақасида ўғирланган британиялик журналист Алан Жонстоннинг ўлдирилган бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги ахборотни текширмоқда.


Ҳозирча ахборотни бирор мустақил манба тасдиқлагани йўқ. Якшанба куни нотаниш фаластин экстремистик гуруҳи бир неча халқаро оммавий ахборот воситаларига журналистнинг ўлдирилгани ҳақида электрон мактуб йўллади ва қатл ифодаланган видеоёзувни ҳам жўнатишини ваъда қилди. Бу хатда айтилишича, Жонстонни Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбуслар билан алмаштириш учун ўғирлашган ва бу талаб бажарилмаганидан сўнг уни ўлдиришган. Би-би-си мухбири Алан Жонстон 12 март куни Ғазо минтақасида ўғирлаб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG