Линклар

Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей Эрон ва Исроил раҳбариятини Яқин Шарқда ядро қуролидан ҳоли ҳудудга бирлашишга чақирди.


Муҳаммад ал-Барадей Иордания қироли Абдулла Иккинчи билан ўтган учрашувдан сўнг қилган чиқишида агентлик бу мамлакатга тинч мақсад йўлида фойдаланиш учун ядровий технология тақдим қилишга тайёрлигини билдирди. Ҳозирча Яқин Шарқ ҳудудида ядровий қудратга эга бўлган ягона давлат Исроил ҳисобланади. Эрон масаласида эса ғарб давлатлари бу мамлакат ядровий дастурни оммавий қирғин қуроли яратиш учун ишлатмоқчи, деб гумон қилиб келади.
XS
SM
MD
LG