Линклар

АҚШ ва Япония ҳукуматлари Шимолий Кореяни Ёнбондаги ядровий реакторни тўхтатишни бошлашга чақирмоқда.


Вашингтон муқаддам Макао банкида музлатилган 25 миллион долларлик маблағни олишга имкон берилиши ҳақида Пхенян расмийларини хабардор қилди. Пхенян эса бунинг эвазига 14 апрелдан бошлаб ядровий реактор фаолиятини тўхтатишни ваъда қилган эди. Бундай келишувга феврал ойида ўтган олти томонлама музокараларда эришилган эди.
АҚШ нинг ушбу музокаралардаги вакили Кристофер Хилл якшанба куни бу борада шундай баёнот берди:
“Биз, табиийки, Корея халқ демократик республикаси белгиланган муддатга улгурмаганидан қониқмаяпмиз. Яқин кунлар ичида биз диққат билан вазият ривожини кузатамиз. Хитой томони бизни сабрли бўлишга чақирди. Биз бунга тайёрмиз. Бироқ ҳозир ўзаро тушуниш руҳидаги изчил алоқа ва бундан кейин ташланажак қадам ҳақида ўйлаш вақтидир”, - деди АҚШ расмийси Кристофер Хилл.
XS
SM
MD
LG