Линклар

Можароли вазиятга тушиб қолган Жаҳон банки раҳбари Пол Вулфовиц ўз ихтиёри билан вазифасини тарк этиш ниятида эмаслигини билдирди.


“Мен бу ташкилотнинг миссияси ва бу миссияни амалга ошира олишимга ишонаман. Ҳамда, мени қувватловчи кўплаб фикр-муносабатлар билдирилди”, - деди Пол Вулфовиц якшанба кунги матбуот анжуманида.
Жаҳон банки раҳбари ўз хизмат вазифасидан фойдаланиб, яқин танишини маоши йилига 200 минг долларлик ишга жойлаштириб қўйганликда айбланмоқда. Банкнинг директорлар кенгаши айни вақтда Вулфовицни лавозимида қолдириш ёки қолдирмаслик масаласини кўриб чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG