Линклар

logo-print

Якшанба куни Санкт-Петербург шаҳрида қўлга олинган миллий-болшевиклар партияси раҳбари Эдуард Лимонов қўйиб юборилди.


Кеча Санкт-Петербург шаҳрида мингдан ортиқ одам иштирокида мухолифат митинги бўлиб ўтди. Намойиш вақтида омончи ва намойишчилар ўртасида тўқнашув юзага келди ва милиция юзга яқин намойишчини қўлга олди. Шанба куни Москвада норозилик тадбири ўтказмоқчи бўлган 150 ка яқин мухолифатчи қўлга олинган эди. “Норозилар марши” гуруҳининг шаҳар шоҳ кўчасидаги юриши эса ҳукумат томонидан таъқиқланди. Мухолифат етакчилари ҳар иккала тадбир Путин ҳукуматининг демократик эркинликларни топтаëтганига қарши тинч норозиликни ифодалаш ниятида уюштирилганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG