Линклар

Қирғизистон мухолифатининг бир неча кундан буён давом эттираётган очлик акцияси иштирокчиларидан бири сирли тарзда вафот этди.


Якшанба куни Бишкек шаҳрида ўтган мухолифат митинги чоғида маълум қилинишича, очлик акциясида иштрок этаётган Бектмир Акунов Норин шаҳри тергов изоляторида ўз кўйлагига осилган ҳолда топилган.
Интерфакс ахборот агентлиги хабарига кўра, у Бишкекдан Норинга қайтаётган вақтда милиция томонидан қўлга олинган. Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги мухолифат вакилининг ўлимига алоқадорлигини инкор этмоқда. Улар берган маълумотга кўра, Акунов уйга қайтаётган чоғда юрак хуружидан йўлда ўлган.
XS
SM
MD
LG