Линклар

logo-print

Эрон шимолидаги Мозандарон вилоятида талабаларнинг 15 фаоли ҳибсга олинди ва номаълум томонга олиб кетилди.


Фаоллар ҳибсга олинишидан бир кун аввал Мозандарон универститети талабалари ўз фаоли Бижан Сабоҳнинг ҳибсга олинишига қарши норозилик намойиши ўтказган эди. Бижан Сабоҳ университет ёнида 14 апрель куни ҳибсга олинган ва ҳозиргача унинг қаердалиги сир тутилмоқда. Эрон талабалар уюшмаси Мозандарон вилоятидаги воқеалардан ташвиш билдириб, Теҳрон расмийларини ҳибсга олинган барча талабаларни озод этишга чақирди. Шунингдек, Эрон ўқитувчилар касаба уюшмаси раҳбари Али Акбар ҳам Теҳронда ҳибсга олинди. Маълум бўлишича, Али Акбар март ойида ҳам ҳибсга олинган ва икки ҳафтадан сўнг озодликка чиқарилган эди.
XS
SM
MD
LG