Линклар

logo-print

Санкт-Петербург губернатори Валентина Матвиенко ҳуқуқ-тартибот органларига якшанба кунги мухолифат намойиши иштирокчилари калтаклангани ва ҳуқуқлари поймол этилганига оид хабарларни синчковлик билан текширишни буюрди.


15 апрель куни Санкт-Петербург шаҳрида мингдан ортиқ одам иштирокида мухолифат митинги бўлиб ўтди. Намойиш вақтида милиция махсус кучлари ва намойишчилар ўртасида тўқнашув юзага келди ва милиция юзга яқин намойишчини қўлга олди. ЕИ расмийлари эса Россиядаги намойишларда ички ишлар ходимлари томонидан куч ишлатилиши борасида ташвиш билдирди. ЕИ матбуот котиби Кристиана Ҳохманнинг айтишича, ЕИ ва Россия ташқи ишлар вазирларининг кейинги ҳафта Люксембургда ўтказилиши кутилаётган учрашуви чоғида Москва ва Санкт-Петербург намойишларига оид саволлар кун тартибига қўйилади.
XS
SM
MD
LG