Линклар

logo-print

Россия Бош прокуратураси Буюк Британия ҳукуматини қувғиндаги миллиардер Борис Березовскийни экстрадиция қилишга яна бир бор чақирди.


Россия бош прокурори Юрий Чайка Лондон расмийларидан Б.Березовскийни сиёсий қочқин мақомидан маҳрум этиб, уни Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари қўлига топширишни сўраганини маълум қилди. 13 апрель куни Б.Березовский “Гардиан” нашрига берган интервьюсида Россиядаги режимни куч ва босимсиз ўзгартиришнинг иложи йўқлигини айтиб, президент Владимир Путинни ҳокимиятдан куч билан ағдариб ташлашни режалаштираётганини билдирган эди. Агар Б.Березовский Россияга қайтарилиб, унга қўйилаётган айблар ўз тасдиғини топса, миллиардер 20 йилдан ортиқ муддатга қамалиши мумкин.
XS
SM
MD
LG