Линклар

Қирғизистон пойтахтида мухолифат тарафдорларининг муддатсиз норозилик намойишлари давом этмоқда.


Душанба куни мингга яқин намойишчи Бишкекдаги парламент биноси олдида тўпланди. Улар парламент аъзоларини конституцияга ўзгартишлар киритишни кечиктираётганликда айблади. Бу намойишдан сўнг иштирокчилар Олатов майдонига юриш қилди. Олти кундан бери намойишчилар мамлакатда муддатдан аввал президент сайлови ва конституциявий ислоҳотлар ўтказилишини талаб қилмоқда. Парламент президент Қурманбек Бақиевдан конституцияга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига овоз беришдан олдин Коституциявий судга учта янги судья номзодини тақдим этишни сўради. Шунингдек, Қ.Бақиев Мадат Садирқуловни президент маъмурияти раҳбари этиб тайинлади.
XS
SM
MD
LG