Линклар

Би-би-си корпорацияси ўз мухбири Алан Жонстоннинг ўлдирилганига оид маълумотларни тасдиқламаяпти.


Журналист 12 апрел куни Ғазо минтақасидан ўғирлаб кетилган. Якшанба куни номаълум фаластин қуролли гуруҳи Жонстонни ўғирлагани ва ўлдирганини маълум қилган эди. Би-би-си раҳбарияти бу эълонни тасдиқлаши мумкин бўлган бирорта мустақил манба ахборотига эга эмаслигини айтмоқда. Фаластинлик журналистлар эса британиялик ҳамкасбининг озод этилишини талаб қилиб, бир неча бор намойиш ўтказди. Шундай намойишлардан бири 16 апрел куни Ливан пойтахтида уюштирилди.
XS
SM
MD
LG