Линклар

Франция махсус хизмати “Ал-Қойда” террор ташкилоти Америка авиалайнерини гаровга олишга тайёргарлик кўраётганидан 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан анча олдин хабардор бўлган.


Бу ҳақда Францияда чоп этиладиган “Ле Монд” газетаси ёзмоқда. Газета таҳририяти бундай хулосани асослайдиган махфий ҳужжатларга эга эканини таъкидлади. Бу ҳужжатларда француз разведкаси террорчиларнинг Кобул шаҳрида маҳфий тарзда йиғилиб, Америка самолётини Германияда гаровга олиш ва кейин уни Қандаҳорга олиб қочишни режалаштирганидан хабардор бўлгани акс этгани айтилмоқда. Бу маълумотлар ўз вақтида АҚШ Марказий Разведка бошқармасига берилганиганига “Ле Монд” газетаси таҳририятининг ишончи комил.
XS
SM
MD
LG