Линклар

АҚШ даги Виржиния Техника университети талабалар шаҳарчасида уюштирилган ҳужум оқибатида, тахминан, 31 одам нобуд бўлди.


Яна 22 одам жароҳатланди. Ҳужум уюштирган кимсанинг ўзи эса ўлдирилди. Хабарларга кўра, у душанба куни тонгда аввал талабалар ётоқхонаси кейинроқ эса дарсхонасини ўққа тутган. Ҳужум қилган жиноятчининг шахси ва ҳужум сабаблари ҳақида маълумот йўқ. Бу АҚШ даги таълим даргоҳига қилинган энг қонли ҳужум, дея эътироф этилмоқда. Қонли фожеа юзасидан АҚШ президенти Жорж Буш чиқиш қилди: “Мамлакатимиз аҳли Виржиния Техника университетида ўз яқинларини йўқотганлар билан бирга қаттиқ қайғу чекмоқда. Биз вафот этганлар хотирасини юрагимизда сақлаймиз ва ибодатларимизда уларни ёд этамиз”.
XS
SM
MD
LG