Линклар

logo-print

Россия Бош прокуратураси Британиядан бошпана топган россиялик миллиардер Борис Березовскийнинг экстрадиция қилинишини сўрамоқда.


Россия бош прокурори Юрий Чайка Лондон расмийларидан Б.Березовскийни сиёсий қочқин мақомидан маҳрум этиб, Россия ҳуқуқ-тартибот идораларига топширишни сўраганини маълум қилди. 13 апрель куни Б.Березовский “Гардиан” нашрига берган интервьюсида Россиядаги режимни куч ва босимсиз ўзгартиришнинг иложи йўқлигини айтиб, президент Владимир Путинни ҳокимиятдан куч билан ағдариб ташлашни режалаштираётганини билдирган эди. Бу ҳақда Озодлик радиосига берган интервьюсида Березовский: “Мен ҳамиша ўз гапимга жавоб бераман ва Россия ҳукуматининг “Гардиан” газетасига берган интервюимга муносабати бу ҳукумат унинг назоратидан четдаги ҳар қандай воқеликдан қўрқишини яна бир карра ошкор намойиш қилди”, - деди.
Унга ўз юртида қўйилаётган айблар ўз тасдиғини топса ва у Россияга қайтарилса, 20 йилдан ортиқ муддатга қамалиши мумкин.
XS
SM
MD
LG