Линклар

Украина президенти Виктор Юшченко Бош вазир Виктор Януковичга муддатидан аввал белгиланган парламент сайловларини кечиктиришни таклиф қилди.


Сал аввал Юшченконинг ўзи бу сайловларни 27 майда ўтказиш тўғрисидаги фармонга имзо чеккан эди. Айни вақтда Украина президенти мамлакат ҳуқуқ-тартибот органларига Верховний Радани тарқатиш ва янги сайловлар тўғрисидаги фармонга бўйсунмаган амалдорларни жавобгарликка тортишни буюрди. Бош вазир Виктор Янукович бундай фармон қонунга зид, деб ҳисобламоқда. 17 апрел куни Украина Конституцион суди президентнинг бу фармони мамлакат бош қонунига қанчалик мос ёки зид эканини кўриб чиқишни бошлайди. Бироқ сал аввал мамлакат хавфсизлик хизмати Украина Конституцион суди ҳайъати коррупциялашганига оид фактлар мавжудлиги тасдиқланганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG