Линклар

Иорданияга келган АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс Уммонда подшоҳ Абдулла билан учрашди.


Учрашувдан сўнг эълон қилинган баёнотда айтилишича, Иордания подшоҳи Фаластин давлатининг яратилиши минтақа хавфсизлиги учун муҳим эканига урғу бериб, Исроил-Фаластин ўртасидаги можарони “минтақанинг асосий низоси”, дея таърифлаган. Шунингдек, Абдулла яқинда Ар-Риёдда ўтказилган араб давлатлари анжуманида қабул қилинган араб тинчлик ташаббусини олқишлади ва бу ташаббус араб давлатларининг Исроил билан тинчлик ўрнатилишига қаратилган уринишларини акс эттиришини маълум қилди. АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс Яқин Шарқ бўйлаб амалга ошираётган сафари давомида Миср ва Исроилга ҳам боришни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG