Линклар

logo-print

Европа комиссияси раиси Хосе Мануэл Баррозо ЕИ Украинадаги сиёсий бўҳронда ҳеч қайси тарафга ён босмаслигини таъкидлаб, низолашувчи томонларни муроса қилишга чақирди.


Брюсселда Украина президенти Виктор Юшченко билан учрашган Баррозонинг билдиришича, у Украина раҳбарини бош вазир Виктор Янукович билан муроса қилишга ва “қонун устиворлиги ҳамда демократия тамойиллари”ни ҳурмат қилишга чорлаган. Украина раҳбари эса мамлакатдаги сиёсий бўҳронни куч билан эмас, балки демократик йўл билан ҳал этишга интилаётганини маълум қилди. Шунингдек, Страсбургда Европарламент ассамблеясида Виктор Янукович нутқ сўзлаши кутилмоқда. Украина Конституциявий суди эса президентнинг парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан олдин сайлов ўтказиш тўғрисидаги фармони мамлакат бош қонунига қанчалик мос эканини кўриб чиқишни бошлади.
XS
SM
MD
LG