Линклар

Женевада ироқлик қочқинлар масаласига бағишланган икки кунлик анжуман иш бошлади.


Унда иштирок этаётган жаҳоннинг етакчи инсон ҳуқуқлари ташкилотлари АҚШ ва Буюк Британия ҳукуматларини ироқлик қочқинларга кўрсатилаётган ёрдам кўламини янада кенгайтиришга чақирди. “Ҳьюман райтс уотч” ташкилоти вакилларининг айтишича, 2003 йилда Ироққа бостириб киришга етакчилик қилган давлатлар уруш оқибатида ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган ироқликларга кўмак беришда энг катта масъулиятни ўз зиммасига олиши даркор. Анжуман иштирокчиларига видеолавҳа орқали мурожаат этган БМТ бош котиби Пан Ги Мун Ироққа қўшни давлатларни ўз чегараларини қочқинлар учун очиқ тутишга ва ироқликларга ёрдам беришга чорлади. БМТ маълумотига кўра, Ироқда уруш эълон қилингандан буён тўрт миллионга яқин ироқлик ўз турар-жойини тарк этишга мажбур бўлган. Уларнинг кўп қисми қўшни Сурия ва Иорданияга қочиб ўтган.
XS
SM
MD
LG