Линклар

logo-print

Афғонистоннинг Каписа вилоятида толибларнинг ўндан ортиқ жангариси маҳаллий ҳокимият идораси ва полиция назорат пунктига ҳужум қилди.


Вилоят ҳокими Абдулсаттор Муроднинг айтишича, Кобулдан 70 километр узоқликда жойлашган Тағоб туманида рўй берган отишмада бир неча жангари йўқ қилинган. Шунингдек, полициянинг 5 ходими жароҳатланган. Қандаҳор вилоятида эса БМТга тегишли машинанинг йўл четига ўрнатилган минага дуч келиши оқибатида беш киши нобуд бўлди. Қандаҳор вилояти полиция бошқармаси раҳбари Исматулло Ализаийнинг билдиришича, ҳалок бўлганлардан бири афғонистонлик, қолганлари эса Непаль фуқаролари бўлган, улар БМТнинг маҳаллий идорасида қўриқчи бўлиб ишлаган. Ҳирот шаҳрида ҳам маҳаллий мактаб ҳовлисида мина портлаши туфайли икки талаба қурбон бўлди, тахминан тўрт киши жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG