Линклар

logo-print

Қирғизистон пойтахтида муддатдан олдин президент сайлови ва конституциявий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилаётган мухолифат тарафдорларининг муддатсиз норозилик намойишлари давом этмоқда.


Мухолифат депутатларининг билдиришича, 75 депутатдан 21 нафари парламентни тарқатиб юбориш тарафдори эканини маълум қилган.
“Парламентдаги президент тарафдорлари бўлган депутатлар мамлакатдаги сиёсий ва иқтисодий вазият издан чиққани учун масуълдир”, - деди мухолифатчи депутат Усмон Ортиқбоев “Озодлик” радиосига.
16 апрель куни Қирғизистон бош вазири Олмос Отамбоев мамлакат конституциясига ўзгартишлар киритиш масаласини муҳокама этиш мақсадида депутатлар билан учрашган эди. Бу учрашувдан сўнг парламентнинг конституциявий қонунчилик қўмитаси раҳбари Исҳоқ Масалиев мухолифат талаби билан мамлакат президенти Қурманбек Бақиев таклиф этадиган конституция янги лойиҳасини кўриб чиқишга тайёр эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG