Линклар

logo-print

“Интерфакс” ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон Адлия вазирлиги “Дўстлик ва Умид” халқаро ташкилотининг мамлакатдаги идорасини унинг тарғиботчилик фаолиятини қабул қилиб бўлмаслиги тўғрисида огоҳлантирган.


Вазирликнинг маълум қилишича, ташкилот ходимларининг миссионер сифатида фаолият юритиши тўғрисидаги хабарлардан сўнг вазирлик бу нодавлат ташкилот раҳбариятига огоҳлантириш мактуби йўллаган. Вазирлик матбуот котибининг айтишича, агар ташкилот тарғибот ишларини яна давом эттирса, унда Ўзбекистон қонунларига биноан жиноий жавобгарликка тортилади. Ўзбекистонда 1995 йилдан буён фаолият юритиб келаётган “Дўстлик ва Умид” халқаро ташкилоти ўз расмий мақсади инсонпарварлик лойиҳаларини амалга ошириш эканини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG