Линклар

Европа иттифоқи Украинадаги зиддиятли вазиятда низолашаётган бирор бир сиёсий томонни қўллаш ниятида эмас.


Европа Комиссияси раиси Жозе Мануэл Баррозо шундай баёнот берди. Украина президенти Виктор Юшченко билан Брюсселда ўтган музокаралардан сўнг сўзга чиққан Баррозо, жумладан:
“Мен Украина раҳбари президент Юшченко ва украин халқини Украинада демкоратия ва барқарорлик ўрнатишга интилиш ҳамда қонун устиворлиги ҳамда демократия тамойилларини ҳурмат қилишга чорладим”, - деди.
Музокаралардан сўнг Украина президенти Виктор Юшченко ҳам чиқиш қилиб: “Биз мамлакатдаги сиёсий бўҳронни куч билан эмас, балки демократик йўл билан ҳал этишга интилаяпмиз”, - деди.
Айни вақтда Украина бош вазири Виктор Янукович иқтидордаги коалиция ҳукуматни эгаллашга уринаётгани ҳақидаги айбловларни рад этди ва яна бир бор президентнинг муддатидан аввал сайлов ўтказиш тўғрисидаги фармони мамлакат конституциясига зид эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG