Линклар

АҚШ ҳукумати Эроннинг қўшни Афғонистонга сиёсий ва ҳарбий таъсир ўтказаётганидан ташвиш билдирди.


АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ўринбосари Ричард Баучер Брюсселда журналистларга берган интервьюси чоғида Эроннинг Афғонистондаги ишларга аралашуви тўғрисида “кўпгина ишоралар” борлиги тўғрисида маълум қилди.
Куни-кеча Афғонистондаги халқаро кучлар раҳбарларидан бири Питер Пейс Афғонистондаги “Толибон” жангариларига мўлжалланган, Эронда ишлаб чиқарилган портловчи моддалар қўлга олинганини эълон қилган эди.
Бироқ, Питер Пейснинг айтишича, бу контрабанда маҳсулотларига Эрон ҳукуматининг алоқаси борлиги ҳозирча аниқланмаган.
XS
SM
MD
LG