Линклар

Эрон парламенти аъзолари мамлакатда кенг тарқалган ўқитувчи ва талабаларни ҳибсга олиш амалиётларидан норозилик билдирди.


Парламентнинг 16 депутати полиция ва хавфсизлик хизмати ходимларини ўқитувчи ва талабаларнинг қонуний ҳамда профессионал ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирди.
Хабарларга кўра, сўнгги бир неча ҳафта мобайнида Эронда ўнлаб талаба ва ўқитувчи ҳибсга олинган. Шу кунгача ҳибсга олинган талабаларнинг айримлари озод этилган.
Эрон ахборот агентликларининг билдиришича, ўқитувчиларнинг ҳибсга олиниши айрим ҳудудлардаги мактабларнинг ёпилишига сабаб бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG