Линклар

Етти мингга яқин намойишчи Украина Коституциявий суди биносини қуршовга олди.


Бош вазир Виктор Янукович тарафдорлари экани айтилаётган намойишчилар судьяларнинг бинога киришига тўсқинлик қилиб, президентнинг парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан олдин сайлов ўтказиш тўғрисидаги фармонини муҳокама этишга бағишланган суд мажлисининг кечиктирилишига сабаб бўлди.
Судьяларнинг полиция ёрдамида бинога киргани ва 18 судьядан 16 нафари иштирокида муҳокама жараёни бошлангани айтилмоқда.
Мамлакат президенти Виктор Юшченко тарафдорлари эса суд тизимида порахўрлик кенг тарқалгани ва муҳокама этилаётган масала юзасидан ҳаққоний қарор қабул қилиниши амри маҳол эканини таъкидламоқда.
В.Юшченконинг Конституциявий судга юборилган мактубида судьялардан бири Сюзанна Станикка пора сифатида 12 миллион АҚШ доллари қийматидаги мулк берилгани айтилади. Бироқ С.Станик бу иддаоларни кескин рад этди.
XS
SM
MD
LG