Линклар

АҚШ полицияси Виржиния университетида жанубий кореялик талаба томонидан амалга оширилган оммавий қотиллик сабабларини ўрганаётганини эълон қилди.


Университетда 32 одамни ўлдирган қотил 23 ёшли талаба Чо Сен Ху бўлиб чиқди.
Хабарларга кўра, Чо Сен Ху 1992 йилда ота-онаси билан Америкага кўчиб келган. Танишлари унинг хулқ-атвори яхшилиги, бироқ у ёзган ҳикояларда ўлим ва зўравонлик саҳналари кузатилганини таъкидламоқда.
Куни-кеча Виржиния университети олдига юзлаб одам тўпланиб, қурбон бўлганлар хотирасини ёд этди. Маросимда АҚШ президенти Жорж Буш ҳам иштирок этди ва бу воқеада ҳалок бўлганлар хотирасига 22 апрель шомга қадар бутун мамлакат бўйлаб мамлакат байроқларини тушириб қўйишга кўрсатма берди.
XS
SM
MD
LG