Линклар

Буюк Британия ҳарбийлари Майсан вилояти назоратини расман Ироқ хавфсизлик кучларига топширди. Бу Ироқ ҳукумат кучларига топширилажак 18 вилоятдан тўртинчисидир.


Ироқнинг Амара шаҳрида ўтказилган маросимда нутқ сўзлаган Буюк Британия қўшинлари қўмондони Жонатан Шоу: “Халқаро кучлар Ироқ хавфсизлик бўлинмаларини тайёрлаш ва Майсан вилояти чегара ҳудудини назорат қилишни давом эттиради. Чегара назоратидаги ҳарбийларимиз Ироқ ҳукумати томонидан амалга оширилаётган ишларга кўмаклашади, лекин Майсан вилояти раҳбарияти ички ишига аралашмайди”, - деди.
XS
SM
MD
LG