Линклар

logo-print

Бағдодга яқин Садрия мавзеида рўй берган портлаш оқибатида 90 киши ҳалок бўлди, 110дан ортиқ фуқаро жароҳатланди.


Бу воқеадан сал аввал пойтахтга яқин Садр шаҳрида худкуш томонидан амалга оширилган ҳужумда 30 киши ўлди, тахминан 25 киши тан жароҳати олди.
Полициянинг билдиришича, худкуш ўз машинасини шаҳарга яқин полиция назорат пункти ёнида портлатиб юборган.
Садр шаҳри радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садр жангариларининг таянч нуқтасидир.
Ироқнинг Анбар вилоятида эса АҚШ ҳарбийлари ўтказган амалиёт чоғида бешта жангари йўқ қилинди, тахминан 30га яқини ҳибсга олинди.
XS
SM
MD
LG