Линклар

Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев мамлакат Конституциявий суди аъзолигига учта янги номзодни тақдим этди.


Президент маъмуриятининг билдиришича, конституцияга ўзгартишлар киритиш таклифи борасида Конституциявий суднинг хулосаси эълон қилинишидан аввал бу номзодлар парламент томонидан маъқулланиши шарт. Сўнг парламент конституцияга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамасини бошлаши мумкин.
Бишкек шаҳрида эса мухолифат президент истеъфоси ва конституциявий ислоҳотлар ўтказиш талаби билан бошланган норозилик намойишини давом эттирмоқда.
Сўнгги хабарларга кўра, мухолифатнинг ўндан ортиқ тарафдори мамлакат шимолидаги катта йўлни тўсиб қўйган. Улар Иссиқкўл вилояти ҳокими Кидикбек Исаев ва мамлакат президенти истеъфосини талаб қилмоқда.
Шунингдек, Қирғизистон шарқида мухолифатчи Бектемир Акуновнинг ўлимидан ғазабланган 400га яқин одам Норин вилояти ҳокимлигига бостириб киришга уринди.
Хабарларга кўра, Б.Акунов 15 апрель куни милиция ходимлари томонидан ҳибсга олинган ва ички ишлар бошқармаси изоляторида ўз жонига қасд қилган ҳолда топилган эди. Бироқ мухолифат ва маҳаллий фаоллар у ИИБ ходимлари томонидан қийноққа солинган, деган фикрни илгари сурмоқда.
XS
SM
MD
LG