Линклар

АҚШ нинг Виржиния Техника университетида оммавий қотиллик содир этган талаба Чо Сен Ху жиноят қилишидан аввал Эн-би-си телеканалига хат жўнатгани маълум бўлди.


Телекомпания хабарига кўра, ушбу мактубда марҳум қотил ўз руҳий муаммолари ҳақида ёзган ва ўзининг видеотасвири, фотосуратларини йўллаган. Суратлардан бирида у қўлида пистолет тутган ҳолда тушгани айтилмоқда. Эн-би-си телекомпанияси бу мактубни буюмлари билан бирга Федерал Қидирув Бюросига топширди. Сал аввал бу талаба шу университетда ўқийдиган икки қизни таъқиб қилганликда гумон қилингани, аммо, унга нисбатан айб эълон қилинмагани хабар қилинган эди. 2005 йилда у психиатр кўригидан ўтган. Ҳафта аввалида Чо Сен Ху Виржиния Техника университети ётоқхонасида 32 одамни ўлдирган ва сўнгра ўзини ўзи отиб ташлаган эди.
XS
SM
MD
LG