Линклар

Кобул шаҳрида юздан ортиқ журналист хусусий афғон телевидениесига нисбатан полиция ҳаракатидан норози бўлиб, намойиш ўтказди.


17 апрел куни 50 га яқин полициячи Толо-ТВ биносига бостириб кирди ва унинг ходимларига нисбатан қўпол муомала қилиб, уч журналистни ҳисбга олди. Афғонистон Бош прокурорининг чоршанба куни маълум қилишича, сал аввал телеканал журналистлари унинг сўзларини нотўғри талқин қилган. Прокурорга кўра, бу тартибсизлик келтириб чиқариши мумкин, шу боис, полиция қўллаган чора тўғридир. Толо-ТВ раҳбарияти эса бу айбловни рад этмоқда. “Ассосшиэйтед пресс” агентлиги айни воқеа жараёнини кузатаётган тўрт ходими ҳибсга олинганини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG