Линклар

Президент Жорж Буш АҚШ ҳукумати Суданга нисбатан иқтисодий ва бошқа санкцияларни кучайтириши мумкин, деб маълум қилди.


Агар Судан раҳбарияти Дарфурдаги қонли тўқнашувларга барҳам бермаса, АҚШ томонидан унга қўйилган санкциялар кучайтирилиши мумкин. Президент Буш Судан ҳукуматидан бу вилоятга БМТ ва Африка Иттифоқи тинчликпарвар қўшинлари киритилиши учун зарур қадамларни ташлашни сўради.
“Судан президенти Башир БМТ билан ҳамкорлик қилишини ваъда қилмоқда. Бироқ, амалда халқаро ҳамжамиятнинг бу мамлакатда тинчлик ўрнатиш йўлидаги ҳаракатларига ҳалақит берувчи янги қадамларни ташламоқда. Қуруқ ваъдалар вақти энди ўтди. Энди президент Башир ўз ваъдаларини бажариши керак”, - деди АҚШ президенти Буш.
Унинг таъкидига кўра, Судан ҳукумати қуролланган гуруҳларни қувватлаш, исёнчилар билан музокара қилиш ва Дарфурга йўлланган гуманитар ёрдамнинг киритилишига қаршилик қилишни тўхтатиши лозим.
XS
SM
MD
LG