Линклар

logo-print

Ироқда 2003 йил уруш бошланганидан буёнги энг йирик теракт содир этилди ва унда, тахминан, 200 га яқин одам қурбон бўлди.


250 дан ортиқ одам эса яраланди. Бешта портлаш Ироқнинг шиалар истиқомат қиладиган районларида рўй берди. Садрия районида юз берган энг катта портлаш оқибатида 140 га яқин одам қурбон бўлди, камида 150 одам жароҳатланди. Ўлганлар орасида аёллар ва болаларнинг кўплиги айтилмоқда. Ироқ ҳукумати ва Америка ҳарбий қўмондонлиги бу терактни “Ал-Қойда” жанггарилари содир этгани гумон қилинаётганини маълум қилди. Ироқ Бош вазири Нурий ал-Маликий Садрия райони хавфсизлигига масъул бўлган ироқлик генерални ҳибсга олишга кўрсатма берди. Ал-Маликий бу террорни уюштирганларни “қонҳўр” ва “азроилга қўл берганлар”, деб атади.
XS
SM
MD
LG