Линклар

Россиялик бир гуруҳ журналист Оммавий ахборот воситалари ходимларига нисбатан муносабатда қонунларга риоя этилишини таъминлашни сўраб, мамлакат раҳбариятига очиқ хат йўллади.


Унда кейинги вақтда Россияда журналистларнинг милиция томонидан ноқонуний равишда ҳибсга олиниши ва калтакланиши ҳоллари кўпайгани айтилган. Хусусан, Нижний Новгород, Москва ва Петербург шаҳарларида “Норозилар марши” гуруҳи ўтказмоқчи бўлган тинч норозилик намойиши билан боғлиқ ҳолатлар эса алоҳида тилга олинган. Очиқ хат остига Россиядаги маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида ишлаётган 32 журналист имзо чеккан.
XS
SM
MD
LG