Линклар

Бишкекда қирғиз мухолифатининг уч мингдан ортиқ тарафдори президент истеъфосини талаб қилиб, намойишларни давом эттирмоқда.


19 апрел куни мухолифатчилар ўн мингга яқин тарафдорини Бишкек кўчаларига олиб чиқишини маълум қилган.
11 апрелда бошланган муддатсиз намойишнинг кўплаб иштирокчиларига қарши жиноий иш қўзғатилгани хабар қилинмоқда. АҚШ Давлат департаментининг шу кунларда Бишкекда бўлган вакили Эйван Фейгенбаум вазиятни шундай баҳолади:
“Ҳозир Қирғизистон келажаги хусусида кескин сиёсий баҳслар бормоқда. Биз аввалгидек барча томонларни тинч, қонуний, конституцион услубларда ҳаракат қилишга, барча томонларни қонунга бўйсунишга чақирамиз”.
XS
SM
MD
LG