Линклар

Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида АҚШ ва Афғонистон кучлари “Толибон” жангариларига қарши етти соат давомида жанг олиб борди.


Хабарларга кўра, жангда 24 жангари йўқ қилинган. Шунингдек, АҚШ бошчилигидаги халқаро кучларнинг икки ҳарбийси тан жароҳати олган. Кобулда эса 200га яқин киши хусусий “Толо-ТВ” марказининг ёпилишини талаб қилиб, телемарказ биноси ёнида норозилик намойиши ўтказди. Шунингдек, улар Афғонистон бош прокурори генерал Абдулжаббор Собиднинг телемарказ биносида тинтув ўтказиш қарорини қўллаб-қувватлади. 17 апрель куни полициянинг элликка яқин ходими “Толо-ТВ” биносига бостириб кирди ва уч журналистни ҳисбга олди. Афғонистон бош прокурорининг билдиришича, телеканал журналистлари унинг сўзларини нотўғри талқин қилган, ўз навбатида, бу тартибсизлик келтириб чиқариши мумкин бўлгани боис, полиция тинтув ўтказишга қарор қилган. “Толо-ТВ” раҳбарияти эса прокурор иддаоларини кескин рад этмоқда.
XS
SM
MD
LG