Линклар

Хитой суди Канада фуқароси Ҳусайн Жалилни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.


“Синьхуа” ахборот агентлигининг билдиришича, уйғур фаоли Ҳусайн Жалилга террорчилик фаолияти билан шуғулланиш ва мамлакат хавфсизлигига таҳдид солиш каби айблар қўйилган. Ҳ.Жалил ўн йил аввал Хитойдан қочиб, Канадага келган ва бу давлат фуқаролигини қабул қилган. 2006 йилда эса у Ўзбекистонда ҳибсга олиниб, Канада ҳукумати норозилигига қарамай, Хитойга эктрадиция қилинган эди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ҳ.Жалил масаласи Пекиннинг ички иши эканини таъкидлади ҳамда Канадани бу масалага аралашмаслик тўғрисида огоҳлантирди. Жорий ҳафтада муҳожиратдаги уйғур ҳуқуқ ҳимоячиси Робия Қодир ҳам тўққиз йилга қамалди.
XS
SM
MD
LG