Линклар

logo-print

Европа кенгаши парламент ассамблеяси Украина раҳбарияти 2004 йилги “зарғалдоқ инқилоб”дан сўнг сиёсий ислоҳотларни амалга ошира олмагани учун танқид қилинган резолюцияни қабул қилди.


Резолюцияда айтилишича, президент Виктор Юшченко ва бош вазир Виктор Янукович ўртасидаги жорий тортишувнинг асл сабаблари инқилобдан сўнг бошланган ислоҳотларнинг поёнига етмаганидадир. Бунинг оқибатида мамлакатдаги кучларнинг тақсимланишида муҳим масалалар муҳокама этилмаган ва “ўйин қоидалари” тўлиқ белгиланмаган. Европарламент депутатлари Украина раҳбариятини юзага чиққан сиёсий бўҳронни “тез, демократик ва қонуний йўл билан ҳал этиш”га чақирди.
XS
SM
MD
LG