Линклар

Бағдодда амалга оширилган навбатдаги қўпорувчилик ҳаракати оқибатида 10 киши нобуд бўлди, 20га яқин фуқаро жароҳатланди.


Хабарларга кўра, пойтахтнинг шиалар яшайдиган мавзеида худкуш ўз машинасини ёнилғи маҳсулотлари юкланган бошқа автомобиль ёнида портлатиб юборган. 18 апрель куни Бағдодда содир этилган бир неча қўпорувчилик амалиётлари оқибатида 200га яқин фуқаро ҳалок бўлган эди. Ироқ ҳукумати ва Америка ҳарбий қўмондонлиги бу террорчилик ҳаракатини “Ал-Қоида” жангарилари содир этганини гумон қилмоқда. Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий бу ҳужумлар ортида турган жангариларни “Азроил лашкарлари”, деб атади. АҚШ мудофаа вазири Роберт Гэйтс эса Яқин Шарқ бўйлаб амалга оширган сафарининг якунида кутилмаганда Бағдодга келди. У бу ерда Ироқ расмийлари билан учрашади.
XS
SM
MD
LG