Линклар

Қирғизистон парламенти мухолифат фаоли Бектемир Акуновнинг “ноқонуний” ҳибсга олиниши борасида Норин вилояти раҳбариятини қораловчи резолюция қабул қилди.


Б.Акунов 15 апрель куни ички ишлар изоляторида дорга осилган ҳолда топилган. Расмийлар у ўз жонига қасд қилганини айтаётган бир пайтда мухолифат ва маҳаллий фаоллар у милиция ходимлари томонидан қийноққа солинган, деган фикрни илгари сурмоқда. Қирғизистон парламенти депутатлари президент Қурманбек Бақиевдан Б.Акунов ўлими юзасидан ҳаққоний тергов ўтказилишини, Норин шаҳри ва вилояти ҳокимлари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбари ишдан бўшатилишини талаб қилди.
XS
SM
MD
LG