Линклар

logo-print

“Ҳьюман райтс уотч” ташкилотнинг Европа Иттифоқига йўллаган мурожаатномасида “инсон ҳуқуқларининг ҳурмат қилиниши ЕИнинг Марказий Осиёга қаратилган янги стратегиясининг асосий тамойили бўлиши шарт”лиги айтилган.


Кейинги ҳафтада ЕИга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари тузилманинг Марказий Осиёга оид янги стратегияси муҳокамасини бошлайди. ҲРУнинг таъкидлашича, ЕИ Марказий Осиё давлатларида инсон ҳуқуқлари вазиятидаги “айрим силжишларни” қайд этиш билан чекланиб қолмоқда ҳамда Ўзбекистон ва Туркманистонда инсон ҳуқуқларининг поймол этилишига етарлича жиддий эътибор бермаяпти.
XS
SM
MD
LG