Линклар

Украина ҳукумати собиқ президент Леонид Кучмага имтиёзлар беришни кўзда тутувчи қарорни қайта тиклади.


“Интерфакс” ахборот агентлиги хабарига кўра, 2005 йил январ ойида Леонид Кучмага пул, ёрдамчи, қўриқчи, умрбод фойдаланиш учун дала ҳовли ва бошқа имтиёзлар тақдим қилинган эди. Бироқ, ўша йилнинг феврал ойида Юлия Тимошенко бошчилигидаги ҳукумат бу қарорни бекор қилган. Украинага 1994 йилдан то 2005 йилга қадар президентлик қилган Леонид Кучма ҳозирда “Украина” номли хайрия жамғармасини бошқармоқда.
XS
SM
MD
LG