Линклар

Европа иттифоқи билан Россия ўртасидаги ҳозирги алоқалар “совуқ уруш” давридан кейин кузатилган энг ёмон аҳволга келди.


Европа комиссиясининг савдо масалалари бўйича масъули Питер Манделсон шундай ҳисобламоқда. Унинг фикрича, ҳар икки томон бир-бирини энергетик бозордаги вазиятдан ўз сиёсий мақсадларида фойдаланаётганликда гумон қилмоқда. Мана шундай хулоса билдирилган ҳисоботи билан Италиядаги халқаро анжуманда чиқиш қилган Манделсон Россия Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши лозим, деб ҳисоблайди. Аммо унинг таъкидича, бунинг учун Россияда нисбатан шаффоф қонунчилик бўлиши ва давлатнинг мамлакат иқтисодидаги роли камайтирилиши лозим.
XS
SM
MD
LG