Линклар

Руминия парламенти мамлакат президенти Троян Басеску ваколатини тўхтатиб қўйди.


Президент Басеску конституцияга зид ҳаракатларда айбланмоқда. Бу ҳақда Руминия парламенти спикери эълон қилди:
“Президент ваколатларини тўхтатишни маъқуллаб, 322 та овоз берилди, аслида бунинг учун 233 та овоз етарли эди. 108 та депутат қарши, 10 нафари бетараф бўлди”.
Бу ташаббус мухолифатдаги социал-демократларга тегишли. Руминияда президент, Либерал партия ва социал-демократлар ўртасидаги низо бир неча ойдан буён чўзилиб келмоқда. Троян Басеску эса агар унинг ваколатлари тўхтатиладиган бўлса, истеъфога кетишидан огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG