Линклар

Қирғиз мухолифатининг бугунги кундаги икки етакчиси – Феликс Кулов ва Ўмурбек Суваналиевлар хавфсизлик хизмати томонидан сўроққа тутилди.


Бу икки етакчи пайшанба куни Бишкекда содир этилган тартибсизликлар учун масъулиятни оммавий равишда тўла ҳукуматга юклаган эди. Пайшанба куни Қирғизистон пойтахтида намойишчилар ва милиция ўртасида тўқнашув рўй берди. Намойишчиларни тарқатиш учун милиция кўзни ёшлантирувчи газ ва шовқин солиб портловчи гранаталарни қўллади. Озодлик радиоси хабарига кўра, ўнга яқин намойишчи ва бир милиционер жароҳатланган.
Қирғизистон Ички ишлар вазири Бўлўтбек Ноғайбоев содир бўлган тўқнашув ҳақида шундай ҳисобот берди:
“Биз ҳеч кимни қўлга олишга интилмадик. Яъни биз фақатгина намойишчиларни тарқатиб юборишга ҳаракат қилдик. Бугун биз тушундикки, намойишчилар айбдор эмас. Уларнинг бир қисми маст эди, яна бир қисми эса афтидан пул ишлаб олмоқчи бўлди. Бу ҳолатда мен барча айб мана шу тартибсизларни уюштирган одамларда, деб ҳисоблайман, уларга нисбатан ҳозир жиноий иш қўзғатилган”.
9 кундан буён Бишкекда муддатсиз намойиш ўтказаётган мухолифат тарафдорлари президент Бақиев истеъфоси ва конституцион ислоҳотлар ўтказилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG