Линклар

logo-print

Киевда бош вазир Виктор Янукович билан мулоқот ўтказганидан сўнг Украина президенти Виктор Юшченко депутатлар бир неча сиёсий ислоҳотни амалга оширса, парламентни тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарорини бекор қилишни режалаштираётганини билдирди.


“Агар қисқа муддат ичида бир неча масалалар бўйича сиёсий битимга эришилса, мен қарорни ўзгартиришга тайёрман”, - деди В.Юшченко.
Айни пайтда Украина Конституциявий суди президентнинг парламентни тарқатиб юбориш ва муддатдан аввал сайлов ўтказиш тўғрисидаги фармонининг қонунийлиги масаласини муҳокама этмоқда. Украинада сиёсий бўҳрон авж ола бошлагандан буён В.Юшченко ва В.Янукович ўртасида бир неча учрашув бўлиб ўтди, бироқ мазкур учрашувларнинг барчаси натижасиз якунланди.
XS
SM
MD
LG